Get Mystery Box with random crypto!

​​#Президент Математика институти барча олимлар учун маърифа | 🎓 TA'LIM PLUS | Chet'elda Ta'lim

​​#Президент

Математика институти барча олимлар учун маърифат маркази бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев 12 июнь куни Ўзбекистон Фанлар академиясининг Математика институтига ташриф буюрди.

- Бу замонавий институт барча олимлар учун маърифат маркази бўлиши керак. Математика кўп фанларга йўл очади. Уни Талабалар шаҳарчасида барпо этганимиз бежиз эмас. Бу институт таълим ва илм-фан ўртасида узвийликни таъминлаши, мамлакатимиз ривожига замин яратиши керак, - деди Шавкат Мирзиёев.

Шу ерда таълим соҳаси мутасаддилари, ректор ва математик олимлар билан мулоқот бўлди.

– Кечаги дарс бериш услуби билан математикани жадал ривожлантириб бўлмайди. Шу боис аввал амалда яхши натижа берган хорижий методика асосида таълим дастурлари яратиб, ўқитувчиларни қайта тайёрлаш зарур. Методика шундай бўлиши керакки, у болаларда математикага муҳаббат уйғотсин. Бунинг учун ўқувчилар бу фан ҳаётда, ҳар бир соҳада ўзига кераклигини англаши зарур. Ёшлар имтиҳондан ўтиш учун эмас, билимли мутахассис бўлиш учун ўқиши лозим, – деб таъкидлади давлатимиз раҳбари.

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2142

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
https://t.me/joinchat/AAAAAEmhFYfBjyP1ncq8hQ