Get Mystery Box with random crypto!

​​#ОТМ_янгиликлари Тошкент давлат педагогика университетида | 🎓 TA'LIM PLUS | Chet'elda Ta'lim

​​#ОТМ_янгиликлари

Тошкент давлат педагогика университетида “Битирувчи – 2020” онлайн тадбири ўтказилди

Тошкент давлат педагогика университетининг Педагогика ва психология факультети томонидан 2019-2020 ўқув йилида университетни муваффақиятли тамомлаган битирувчи бакалавр талабаларни қутлашга бағишланган онлайн “Битирувчи – 2020” тадбири ўтказилди.

Тадбирда карантин даврида битирувчиларга давлат намунасидаги дипломларни тақдим этиш тартиби, олий таълимни давом эттириш мақсадида бўлган талабалар учун магистратура ва иккинчи олий таълим ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, онлайн тадбир давомида битирувчилар учун турли ташкилотлар томонидан таклиф этилаётган иш ўринлари бўйича маълумот берилди.

Битирувчилар, ўз ўрнида тўрт йил мобайнида билим бериб келган азиз устозларнинг ҳар бир ўгити, берган билим ва таълим-тарбияси қалбларида умрбод муҳрланиб қолишини изҳор этиб, уларга ташаккур билдирдилар.

Тадбир сўнггида ўқув йили мобайнида жамоат ишлари ва турли кўрик-танловларда фаол иштирок этган бир гуруҳ талабалар фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
https://t.me/joinchat/AAAAAEmhFYfBjyP1ncq8hQ