Get Mystery Box with random crypto!

Талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш бўйича батафсил маълум | 🎓 TA'LIM PLUS | Chet'elda Ta'lim

Талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш бўйича батафсил маълумотлар (1-қисм)

Куни кеча АОКАда вазирлик бўлим бошлиғи А.Маманазаров иштирокида ўтказилган брифингда талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш бўйича маълумот берилгач, вазирликка айни масалада мурожаатлар сони кескин кўпайди.

Эндиликда вазирликка ҳамюртларимиздан бир хил мазмунда энг кўп келиб тушаётган мурожаатлар таҳлил қилиниб, улар юзасидан жавоблар эълон қилиб борилади.

Дастлабки йўналиш - талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш.

Талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш Ҳукуматнинг 2017 йил 20 июндаги 393-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ амалга оширилади;

Хорижий олий таълим муассасаларидан талабалар ўқишини кўчириш, кўчириб тиклаш Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси ваколати доирасида;

Хорижий давлатларнинг аккредитацияга эга бўлмаган олий таълим муассасаларида ёки уларнинг филиалларида ўқиганларнинг ўқишини Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига кўчириш тўғрисидаги аризасига рад жавоби берилади;

Низомга мувофиқ фуқаролар ўқишини кўчириш учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ташкил этиладиган Ҳудудий ишчи гуруҳига 2020 йил15 июлдан 5 августга қадар бўлган муддатда мурожаат қилиши мумкинлиги белгиланган;

Коронавирус пандемияси оқибатида юзага келган вазиятни инобатга олиб, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш жараёнини ташкил этишда онлайн режимда ҳужжатларни қабул қилиш режалаштирилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
https://t.me/joinchat/AAAAAEmhFYfBjyP1ncq8hQ