Get Mystery Box with random crypto!

Таълим кредитини олиш жараёни энди янада осонлашди! Эндиликда | Ta’lim Kredit | Расмий канал

Таълим кредитини олиш жараёни энди янада осонлашди!

Эндиликда кредитга ариза бериш учун talim-krediti.uz махсус платформасига кириб онлайн ариза юборсангиз бўлди.

Таълим кредити барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида ва қўшма таълим дастурлари бўйича бакалавр ҳамда магистратуранинг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов-контракт асосида таҳсил олиш учун ажратилади.

Йиллик фоиз ставкаси - 14 %
Дастлабки тўлов - 0 %

Таълим кредити шартлари

Кредитнинг максимал миқдори
Тўлов-контракт суммаси миқдорида

Кредитнинг амал қилиш муддати
Асосий қарз талабанинг расмий ўқиш муддати тугаганидан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади

Кредитнинг имтиёзли даври
Талабанинг расмий ўқиш муддати + қўшимча 6 ой

Муҳим шартлар
 • Талаба хотин-қизлар учун фоизсиз шартларда кредит тақдим этилади, ҳамда фоиз тўловлари (14%) Ўзбекистон республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлиқ қоплаб берилади
 • Ижтимоий ҳимоя ягона реэстри"га кирган оилалар фарзандлари учун гаров ва таъминотлар талаб этилмайди

Каналга уланиш
https://t.me/talimkrediti