Get Mystery Box with random crypto!

#Биласизми Мактабларда 5-синфдан бошлаб,11-синфга қадар ягона | Ta’limdagi yangiliklar

#Биласизми

Мактабларда 5-синфдан бошлаб,11-синфга қадар ягона синф раҳбари тайинланиши лозим

Хабарингиз бўлса, 2021 йилнинг февраль ойидан эътиборан халқ таълими тизимида 5-синфдан бошлаб, 11-синфга қадар ягона синф раҳбарини тайинлаш бўйича янги тартиб жорий этилган.

Шу сабабли синф раҳбарларни тайинлашда Халқ таълими вазирининг 2021 йил 22 февраль куни 41-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Синф раҳбарлари фаолиятини ташкил тўғрисида»ги низом ҳамда ХТВнинг 2021 йил 1 мартдаги 52-сонли буйруғида белгилаб қўйилган талабларга риоя қилиш зарур.

Бошланғич синфга тайинланган синф раҳбари 1-синфдан бошлаб 4-синфгача ўқувчиларга ягона раҳбар ҳисобланади. Худди шундай тартиб 5-синфдан 11-синфга қадар ҳам қўлланилади.

5-синфдан 11-синфгача ягона синф раҳбарининг бириктирилиши натижасида синфдаги ижтимоий муҳитни соғлом равишда ушлаб туриш имкони ҳамда ота-оналар томонидан ўз фарзандларини таълим-тарбия жараёнига нисбатан қизиқиши ортади.

«TA'LIMDAGI YANGILIKLAR» - kanaliga obuna bo'ling!

http://t.me/talimdagi_yangiliklar
http://t.me/talimdagi_yangiliklar