Get Mystery Box with random crypto!

​​Энди пенсионер ходимларни ишдан бўшатиб бўлмайди Хабарингиз | Ta’lim yangiliklari

​​Энди пенсионер ходимларни ишдан бўшатиб бўлмайди

Хабарингиз бўлса, янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси тасдиқланди. Янги кодексга кўра ходимнинг пенсия ёшига етганлиги муносабати билан иш берувчининг ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш асоси чиқариб ташланмоқда. Эски кодексда эса иш берувчи пенсионер ходимни ишдан бўшатишга ҳақли эди.

Энди иш берувчиларда бундай ҳуқуқ бўлмайди. Аммо уларда ҳали амалдаги қонун нормаларини қўллашга яна 6 ой вақт бор. Яъни янги таҳрирдаги Меҳнат Кодекси 6 ой ўтгандан сўнг кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, мактабдаги дарс тақсимотида ўқитувчининг ёши роль ўйнамайди. Бунда ўқитувчининг таълим сифатига ҳамда у эришган натижаларига эътибор қаратилади.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўқитувчиларга дарс соатлари “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида” низом билан белгилаб берилган устувор кетма-кетлик асосида тақсимланади.

@talimda