Get Mystery Box with random crypto!

Деҳқонободлик фуқаро нишонлик блогерни тажрибасизликда, миллат | Международный Бизнесмены

Деҳқонободлик фуқаро нишонлик блогерни тажрибасизликда, миллатчилик ва саводсизликда айблади

Деҳқонобод тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг (https://t.me/dehqonobodpress/5688) хабар беришича, Қашқадарё вилояти прокурори Эркабой Тожиевнинг Деҳқонобод туманидаги сайёр қабули чоғида мурожаатчи Боймурод Жўраев “Блогер менинг шаънимга муносиб бўлмаган сўзлар айтиб, миллатчилик қилди, мени ҳақорат қилган одамлар гапини олиб чиқиб, мендан ҳатто бир оғиз фикр ҳам сўрамади”, дея фикр билдирган.
Маълум бўлишича, у нишонлик Жамшид Узоқов исмли блогердан норозилиги қуйидагича баён қилган:
“Ўша блогер, мендан ҳам келиб бир оғиз сўраса бўлар эди-ку. Менинг ҳам асосларим, далилларим бор. Бу блогернинг тажрибасизлигию, саводи йўқлигидан дарак беради. Қолаверса, блогер миллатчилик мазмунидаги фикрларни жамоатчиликка олиб чиқиб, одамларда нотўғри тушунча пайдо бўлишига сабаб бўлган. Шунинг учун ҳам мен вилоят прокурорига бу ҳақда шикоят қилиб, манфаатларимни ҳимоя қилишини сўрадим”, — дейди мурожаатчи Боймурод Жўраев.
Эслатиб ўтамиз, Талимаржон шаҳрида яшовчи Жамшид Узоқов You tube ижтимоий тармоғидаги "Жамик.уз" номли канал орқали Нишон туманига оид асоссиз хабарлар тарқатиб келади.
Нишон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.