Get Mystery Box with random crypto!

Қарийб 300 млн сўмлик тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди Тошкент | Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI

Қарийб 300 млн сўмлик тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди

Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти божхона бошқармалари томонидан аниқланган 4 та ҳолатда ноқонуний муомаладан олиб қўйилган ва суд ҳукмига кўра йўқ қилиниши белгиланган, қиймати 297,4 млн сўмлик 34,2 минг қути тамаки маҳсулотлари ёқиш йўли билан йўқ қилинди.

Қонунбузарлардан олиб қўйилган тамаки маҳсулотларини асосан “Milano”, “Esse”, “Mond” ва “Marlboro” номли сигаретлар ташкил қилмоқда.

Божхона қўмитасининг маълум қилишича, ноқонуний муомаладан ушлаб қолинган тамаки маҳсулотлари 9 фоизга кўпайган. Аниқланган ҳолатларининг 71 таси бўйича жиноят ишлари қўзғатилган.

Қўмитага кўра, контрабандага қарши фаол кураш олиб борилаётгани билан, бу турдаги маҳсулотларнинг ноқонуний савдоси ҳамон юқорилигича қолмоқда. Контрабанда товарларнинг яширин тарзда сотилиши давлат бюджетидан муҳим ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш учун ишлатилиши мумкин бўлган катта миқдордаги маблағни йўқотишига олиб келмоқда.


@Talim_Vazirligi