Get Mystery Box with random crypto!

Бухоро ва Андижонда педагоглар тайёрлаш ва замонавий дарсликла | Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI

Бухоро ва Андижонда педагоглар тайёрлаш ва замонавий дарсликларни тажриба-синовдан ўтказиш жараёнлари ўрганилмоқда

Аввал хабар берганимиздек, айни кунларда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ишчи гуруҳи томонидан Республикамиз бўйлаб халқаро тажриба асосида ўтказиладиган 1-4-синф дарсликлари тажриба-синовдан ўтказиладиган таянч мактаблари ҳамда педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолияти самарадорлигини ўрганиш жараёнлари ўтказилмоқда.

Ўрганишлардан кўзланган асосий мақсад таълим муассасаларидаги сифат ва самарадорлик кўрсаткичларини ошириш ҳамда педагогика олий таълим муассасаларида илмий ва инновацион фаолиятни самарали ташкил этиш орқали кадрлар тайёрлаш тизимининг рақобатбардошлигини оширишдан иборат.

Батафсил: https://tdi.uz/uz/news/4209

@Talim_Vazirligi