Get Mystery Box with random crypto!

1 декабрдан қонунчиликда нималар ўзгаради? — Қоидабузар ҳайдо | Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI

1 декабрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Қоидабузар ҳайдовчиларга жарима балларини ҳисоблаш тизими ишга тушади. Бунда:

— ҳар бир йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун 12 ой давомида алоҳида жарима баллари ҳисоблаб борилади;

— ҳисобланган жарима баллари белгиланган миқдордан ошган ҳолларда ҳайдовчи маълум муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан ўрнатилган тартибда маҳрум қилинади;

— муайян давр мобайнида йўл ҳаракати қоидабузарлиги содир этмаган ҳайдовчиларга кейинчалик ҳисобланган жарима балларини қисқартириш орқали рағбатлантириш чоралари қўлланилади.

ID-картани расмийлаштиришда ортиқча ҳужжатларни талаб қилиш амалиёти бартараф этилади;

— Масъулияти чекланган жамиятнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш талаби бекор қилинади;

Божхона хизматлари тўлиқ рақамлаштирилади;

@Talim_Vazirligi