Get Mystery Box with random crypto!

#bilasizmi? Ўқитувчилар ўқувчини дарсдан чиқариб юбориши ёки | Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI

#bilasizmi?

Ўқитувчилар ўқувчини дарсдан чиқариб юбориши ёки танаффус қўнғироғи чалингач синфхонада ушлаб ўтириши ва ҳаттоки мактаб ҳудудида сигарет чекиши мумкин эмас.

Хўш, яна нималар мумкин эмас?

Бу ҳақда умумий ўрта таълим муассасаларининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари бўйича Халқ таълими вазирининг 2022-йил 28-июлдаги 246 сонли буйруғида аниқ-тиниқ қилиб баён этилган.

11-бандга кўра, ўқитувчиларга таъқиқланади:

жамоа аъзолари ва бошқаларнинг шахсиятини ва қадр-қимматини камситиш;

ўқувчиларни дарс машғулотларидан асоссиз чиқариб юбориш ёки киритмаслик;

“Чиқиш” қўнғироғи чалингандан кейин ўқувчиларни синфхонада ушлаб ўтириш;

дарс машғулотларида диний ташвиқот олиб бориш;

таълим муассасасига ва дарс машғулотларига спиртли ичимликлар истеъмол қилган, соч-соқолни тартибга келтирмаган ва кийиниш одобига риоя қилмаган ҳолда келиш;

таълим муассасаси ҳудуди ва биносида спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш;

мактаб ҳудуди ва биносида ўқувчиларнинг таълим-тарбиясига алоқаси бўлмаган турли хил тадбирлар (туғилган кун, юбилей, ифторлик ва бошқа тадбирлар билан боғлиқ байрамона дастурхонлар)ни ташкил этиш.

Устозларга секин юбориб қўямиз!