Get Mystery Box with random crypto!

Ана ҳолос: Бир бўлак гўштни талашиб бир талаба 2 йилга қамалиб | Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI

Ана ҳолос: Бир бўлак гўштни талашиб бир талаба 2 йилга қамалиб кетди! Иккинчиси эса ўлишига сал қолди

Жиноят ишлар бўйича Юнусобод туман суди томонидан 27 ёшли талабага тайинланган 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси Тошкент шаҳар судининг ажрими билан ЖКнинг 72-моддасига асосан шартли ҳисобланиб, 2 йил синов муддати белгиланди ва суд залидан озод қилинди

Воқеа қандай бўлган эди?

Маълумотларга кўра, 2022-йил 8-июн куни соат 00.10 да талаба шериги билан ижарада яшайдиган хонадонига келган. Жабрланувчи қозондаги шўрвани иситиб, ундаги бир бўлак гўштни ўзига олган, судланувчи эса ундан гўштни беришни талаб қилган. Ўртада юзага келган тортишувда жабрланувчи судланувчининг чап қулоғига мушт билан урган ва томоғидан бўғган.
Шундан сўнг 27 ёшли талаба қўлига илинган пичоқ билан хонадошининг сон ва кўкрак қисмига урган.

@Talim_Vazirligi