Get Mystery Box with random crypto!

Таълим инспекцияси бошлиғи Финляндиянинг Миллий таълим агентли | Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI

Таълим инспекцияси бошлиғи Финляндиянинг Миллий таълим агентлиги директори билан учрашди

Жорий йилнинг 14-16-ноябр кунлари пойтахтимизда Эрта ёшдаги болалар таълими ва тарбиясига бағишланган умумжаҳон анжумани ташкил этилди. ЮНЕСКО ва Мактабгача таълим вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилаётган тадбир доирасида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаев ва Финляндиянинг Миллий таълим агентлиги директори Саму Сейтсало билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда Таълим инспекцияси ва Финляндиянинг Миллий таълим агентлиги ўртасида имзоланган меморандум доирасида амалга оширилаётган ишлар, янги дарсликларнинг тажриба синов жараёнлари, педагоглар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш борасида амалга оширилаётган қатор масалалар муҳокама қилинди.

Батафсил: https://tdi.uz/uz/news/4324

@Talim_Vazirligi