Get Mystery Box with random crypto!

Қрим ва Севастополда ўқиётганлар ўқишини кўчириш учун 20-ноябр | Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI

Қрим ва Севастополда ўқиётганлар ўқишини кўчириш учун 20-ноябрга қадар ариза беришлари керак

Давлат комиссиясининг 7-сон баёни билан Россия Федерациясининг Курск, Брянск, Белгород, Воронеж, Ростов ва Краснодар ҳудудларидаги ОТМларида таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқароларининг ўқишини Ўзбекистондаги давлат ОТМларига истисно тариқасида кўчиришга рухсат berilgan edi.

Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан Қрим ва Севастопол ҳудудларидаги ОТМларда таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳам ўқишини Ўзбекистондаги давлат ОТМларига истисно тариқасида кўчиришга рухсат берилди.

Қрим ва Севастопол ҳудудларидан ўқишни кўчирмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқаролари 20-ноябрга қадар (шу куни ҳам) my.dtm.uz сайтининг “Qrim va Sevastopol hududlaridan o‘qishni ko‘chirish” бўлими орқали онлайн ариза беришлари мумкин.

@Talim_Vazirligi