Get Mystery Box with random crypto!

ДИҚҚАТ, ФИРИБГАРЛАР! Сўнгги пайтларда бир хил схемадаги фириб | Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI

ДИҚҚАТ, ФИРИБГАРЛАР!

Сўнгги пайтларда бир хил схемадаги фирибгарлар жуда кўпайиб кетди. Улар ҳақида аввал ҳам бир неча бор огоҳлантирган эдик.

Яна бир бор огоҳлантираман, мана бу фирибгарлар номини яхшилаб эслаб қолинг:

1. SolarCity
2. Tesco Share
3. Tether Gold
4. Supertask
5. Andibo
6. Oasis guruhi
7. HBCLOUD
8. Instpower
9. Leah
10. Shopbuild
11. AIS
12. Chergespot
13. Alken Wealth


Буларнинг ҳаммаси муттаҳамлар. Ишониб, пул тикиб ўтирманглар. Содда бўлманг.

Ҳали булар менга маълум бўлгани холос. Яна алламбалолари ҳам кўп экан.

Вақт кўрсатяптики, етарли пул тўплаган фирибгарлар каналларини, гуруҳларини ва админ профилларини ўчиришмоқда, секин жуфтакни ростлаяпти.

Фирибгарларни қандай аниқласа бўлади?

Бунақалар келажакда яна кўп чиқади. Биттасини ёпадию, кейингисини очади. Шунақа пайти фалон фирма ишончлими, пистон фирма ишончлими, дея иккиланиб ўтирмасдан, қуйидаги белгиларга қараб ажратиб олсангиз бўлади.

Барчаси қанақадир хорижий компания номидан иш юритади;
Сизга уйда ўтириб, осон пул топишни ваъда қилади;
Нимадир сотиб олиш (қуёш панели, майнинг учун ускуна ва ҳк), инвестиция киритиш ёки қанақадир вазифа бажаришни сўрашади;
шубҳали сайтлардан фойдаланишади.

Фирибгарларнинг энг катта белгиси: сизга пластик карта рақамини бериб, пулни Payme ёки Click орқали кимнингдир пластигига ташлашни сўрашади. Ўзлари ҳам худдики сиз “ишлаб топган” қанчадир пулни кимнингдир пластигидан сизга ўтказади.

Унутманг, хорижий компаниямиз деб, пулни қайсидир бошқа фуқаронинг пластигига ташлашни сўраса, улар аниқ фирибгарлар! Ишониб ўтирманг.

Гапларимга ишонмаганлар эса вақти келиб афсусланади.


@Talim_Vazirligi