Get Mystery Box with random crypto!

Кеча бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида дарсликлар мавзуси ҳ | Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI

Кеча бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида дарсликлар мавзуси ҳам муҳокама қилинди, дея хабар бермоқда ЎзА мухбири.

Администрация раҳбари ўринбосари, айни пайтда дарсликларни такомиллаштириш ишчи гуруҳи раҳбари Комил Алламжоновнинг йиғилишда маълум қилишича, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 14 та мактаб, 139 та синфда 1-4 синфлар учун дарсликлар тажриба-синовдан ўтказилади. Жараёнда 4146 нафар ўқувчи иштирок этади.

Аниқ ва табиий фанлар дарсликлари, ўқув дастурлари юзасидан финляндиялик мутахассислар хулосалари олинмоқда ва уларни чоп этиш бўйича Отава ҳамда Санора нашриётлари билан онлайн муҳокамалар ташкил этилди.

Миллий компонент фанлари бўйича эса она тили ва адабиёт, тарих, ҳуқуқ, тарбия, тасвирий санъат, мусиқа фанларининг дарсликлари маҳаллий муаллифлар иштирокида яратилади.


@Talim_Vazirligi