Get Mystery Box with random crypto!

Чет тили имтиҳони саналари эълон қилинди Чет тилини билиш д | Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI

Чет тили имтиҳони саналари эълон қилинди

Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича октябр ойининг иккинчи ярмида ўтказиладиган тест синови саналари эълон қилинди.

Унга кўра тест синовининг ёзма қисми 29-30-октябр кунлари, гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳонлари эса 1-4-, 7-8-ноябр кунлари ўтказилади.

Тест синовлари барча ҳудудларда, жумладан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкил этилади.

Талабгорлар имтиҳон жойи, куни ва аниқ вақтини my.gov.uz сайти орқали “Менинг аризаларим” бўлимидан билишлари ва рухсатномани юклаб олишлари мумкин.

Талабгорлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга белгиланган вақтдан камида ярим соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари сўралади.

Тест синови ўтказиладиган жойлар ва уларнинг геолокациялари: https://telegra.ph/Chet-tili-10-24

@Talim_Vazirligi