Get Mystery Box with random crypto!

​​#Qabul2022 #Statistika Талабаликка тавсия этилган абитури | Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI

​​#Qabul2022 #Statistika
Талабаликка тавсия этилган абитуриентларнинг 46 фоиздан зиёди аёллар

Жорий йилда олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун 1 146 744 нафар абитуриент онлайн рўйхатдан ўтди. Бунда:

эркаклар — 542 858 нафар (47,34 %) ни;
аёллар — 603 886 нафар (52,66 %) ни ташкил этди.

Тест синови натижаларига кўра 190 375 нафар абитуриент талабаликка тавсия этилган бўлиб, уларнинг:

102 441 нафари (53,8 %) — эркаклар;
87 934 нафари (46,2 %) — аёллар ҳиссасига тўғри келади.

Абитуриентларнинг тест синовида тўплаган балларига эътибор қаратилса, аёллар эркакларга нисбатан юқорироқ балл тўплаган ҳолда талабаликка тавсия этилганини кўриш мумкин.

Талабаликка тавсия этилган абитуриентларнинг ўртача ўтиш бали давлат гранти асосида:

эркакларда — 114,98 баллни;
аёлларда — 127,21 баллни;

тўлов-контракт асосида:

эркакларда — 90,92 баллни;
аёлларда — 101,94 баллни ташкил этган.

Эркаклар ва аёлларда ўртача ўтиш балларининг бундай фарқ қилиши улар рўйхатдан ўтишда танлаган таълим йўналишлари ва улардаги ўтиш баллари билан боғлиқ.

Таълим соҳалари бўйича фоиз ҳисобида олинганда:

“Тиллар” (85,11 %) ва “Таълим” (74,49 %) соҳаларига аёллар;
“Транспорт хизматлари” (94,53 %) ҳамда “Архитектура ва қурилиш” (87,1 %) соҳаларига эркаклар кўпроқ талабаликка тавсия этилган.

Абитуриент (эркак ва аёл) ларнинг таълим соҳалари кесимида талабаликка тавсия этилиш кўрсаткичлари билан қуйидаги расмда танишиш мумкин.

@Talim_Vazirligi