Get Mystery Box with random crypto!

Мактаб шаҳодатномасини йўқотганлар энди осонгина дубликатини о | Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI

Мактаб шаҳодатномасини йўқотганлар энди осонгина дубликатини олиши мумкин

Жорий йилнинг 1-июлидан бошлаб шаҳодатнома дубликатини онлайн олиш имкони яратилди.

Янги хизмат доирасида:

шаҳодатнома дубликати энди 5 кунда берилади (аввал ойлаб кутилган);

шаҳодатнома дубликатини олиш учун my.gov.uz орқали ариза юборилади ва дубликат электрон шаклда портал орқали берилади (аввал ариза бериш учун ҳам, ҳужжатни олиб кетиш учун ҳам мактабга келинган);

ариза онлайн шаклда, инсон омилисиз қабул қилинади, шахсий маълумотлар автоматик тарзда бошқа тизимлар билан интеграция қилинади ва бошқа ҳеч қандай ҳужжат сўралмайди (аввал мактабга 5 тагача ҳужжат тақдим этилган: ариза, ҳужжат йўқолгани ҳақида газета эълони, топилмалар идорасидан маълумотнома, паспорт нусхаси, фамилия ўзгаргани ҳақида ФҲДЁ бўлимларидан маълумотнома).

Бугунги кунга қадар 8 мингдан ортиқ фуқаролар шаҳодатнома дубликатини масофадан олишга улгурди.

Эслатма: шаҳодатнома дубликати электрон шаклда берилгач, мактабдан берилган аттестат ўз кучини йўқотади.

Албатта, халқ таълими тизими ходимлари учун ҳам бу янгилик. Шу боис бошида айрим камчиликлар бўлиши ҳам мумкин. Шунинг учун, @Xtv_davlatxizmatlari_bot махсус бот яратилди, мабодо бирор муаммо ёки савол бўлса бот орқали мурожаат қилиш мумкин.

@Talim_Vazirligi