Get Mystery Box with random crypto!

Ўтган йилги кириш имтиҳонларида максимал балл қанча бўлган? | Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI

Ўтган йилги кириш имтиҳонларида максимал балл қанча бўлган?

2023-йилги имтиҳонда барча тест топширувчилар учун мажбурий 3 та фандан имтиҳон:

Она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ в.б. тиллар) х 10 та;
Математика х 10 та;
Ўзбекистон тарихи х 10 та;
30 та савол учун 1.1 баллдан жами 33 балл.

Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан:

1-фан: 30 та савол х 3.1 балл = 93.0 балл
2-фан: 30 та савол х 2.1 балл = 63.0 балл
60 та саволдан жами 156,0 балл.

Умумий 2023/2024-ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 90 та тест топшириғи берилган ва бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 балл бўлган.

Эслатма ўрнида, 2024-йилги кириш имтиҳонлари учун максимал балл, баҳолаш мезонлари Қабул комиссияси томонидан алоҳида тасдиқланади.

@Talim_Vazirligi