Get Mystery Box with random crypto!

Эслатма: 1-курс ва 'переводчилар' учун контракт тўлашнинг охир | Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI

Эслатма: 1-курс ва "переводчилар" учун контракт тўлашнинг охирги муддати — 25-декабргача

Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан, ОТМлар бакалавриати ва магистратурасига тўлов-контракт, жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 25-декабр (шу куни ҳам) этиб белгиланган.

Амалдаги тартибга кўра, иккинчи ва ундан юқори босқич талабалар контрактини тўлаш муддати ОТМ раҳбари томонидан узайтирилиши мумкин.

@Talim_Vazirligi