Get Mystery Box with random crypto!

#Биласизми Мактаб ўқитувчиларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг | Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI

#Биласизми

Мактаб ўқитувчиларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига (980 минг сўм) нисбатан фоиз ҳисобида қуйидаги миқдорларда қўшимча ҳақ тўланиши белгиланган:

синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун:

15 нафар ўқувчигача – 26,4 фоиз;
16 нафардан 20 нафар ўқувчигача – 31,6 фоиз;
21 нафардан 25 нафар ўқувчигача – 36,9 фоиз;
26 нафардан 30 нафар ўқувчигача – 42,1 фоиз;
31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда – 52,8 фоиз;

дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун (ўқувчилар икки гуруҳга бўлиб ўқитиладиган фанлар бўйича ҳам) синфдаги ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлганда – 8,8 фоиз, 15 нафар ва ундан ортиқ бўлганда – 17,6 фоиз.

информатика кабинети мудирлиги учун – 17,6 фоиз.


@Talim_Vazirligi