Get Mystery Box with random crypto!

Коллеж ва техникумларда ўқиётган хотин-қизлар давлат гранти ас | Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI

Коллеж ва техникумларда ўқиётган хотин-қизлар давлат гранти асосида ўқишлари мумкин

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори (29.09.2023-йилдаги 516-сон)га мувофиқ, коллеж ва техникумларда қурилиш, транспорт, коммунал қишлоқ хўжалиги соҳаларида таълим олаётган қизлар тўлиқ давлат гранти асосида таълим олишлари мумкин.

Бунинг учун талабгор 10-октябрга қадар коллеж (техникум) директори номига ариза билан мурожаат қилади.

Коллеж (техникум) директори 3 иш кунида аризаларни кўриб чиқади ва умумлаштириб, ҳудудий бўлинмаларга тақдим этади.

Ҳудудий бўлинмалар умумлаштирилган маълумотларни 15-октябрга қадар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига юборади.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 20-октябрга қадар умумлаштирилган хотин қизларнинг якуний рўйхатини шакллантиради ва тизимида коллеж (техникум) бўлган вазирлик ва идораларга юборади.

Тизимида коллеж (техникум) бўлган вазирлик ва идоралар 25-октябрга қадар хотин-қизларни давлат гранти асосида таълим олишлари учун маблағ ажратиш юзасидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига мурожаат қилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 5 иш кунида мурожаатлар асосида грант учун маблағ ажратади.

@Talim_Vazirligi