Get Mystery Box with random crypto!

Профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовлари 202 | Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI

Профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовлари

2023-2024-ўқув йили учун профессионал таълим муассасалари (коллеж ва техникум) га кириш тест синовлари 2023-йил 26-29-сентябр кунлари 2 сменада ўтказилади. Бунда тест синовлари:

-сменада 08:00 дан 11:00 га қадар;
-сменада 15:00 дан 18:00 га қадар бўлиб ўтади.

Тест синови касб ва мутахассисликка мос 2 та фан ва барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган 3 та фан (она тили, математика, Ўзбекистон тарихи) дан ўтказилади.

Унда талабгорларга мутахассислик фанларидан 30 тадан, мажбурий фанлардан 10 тадан жами 90 та тест топшириғи ва уларни ишлаш учун 3 соат вақт ажратилади.

Тест синовларида тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 балл бўлиб, ҳар бир тўғри жавоб учун:

1-мутахассислик фанида — 3,1 баллдан (жами 93 балл);
2-мутахассислик фанида — 2,1 баллдан (жами 63 балл);
мажбурий фанларда — 1,1 баллдан (жами 33 балл) берилади.

Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани Билимни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.uz сайтидан юклаб олишлари мумкин.

Талабгорлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга белгиланган вақтдан камида 1 соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан келишлари сўралади.

@Talim_Vazirligi