Get Mystery Box with random crypto!

Докторантурага қабул бошланди Олий таълимдан кейинги таълимни | Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI

Докторантурага қабул бошланди

Олий таълимдан кейинги таълимнинг барча шакллари бўйича ҳужжатлар 15-сентябридан 15-октябригача Ягона электрон тизими орқали қабул қилинади.

Булар:

стажёр-тадқиқотчилик — ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда тегишли ихтисослик бўйича илмий ва илмий-ижодий изланишларни олиб бориш ва фалсафа доктори (ПҳД) илмий даражасини олиш учун изланувчини тайёрлаш шакли;

таянч докторантура — фалсафа доктори (Доcтор оф Пҳилосопҳй) илмий даражасига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли;

докторантура — фан доктори (Доcтор оф Пҳилосопҳй) илмий даражасига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли;

мустақил изланувчилик — фалсафа доктори (ПҳД) ёки фан доктори (ДСc) илмий даражаларига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли.