Get Mystery Box with random crypto!

Магистратурада ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт-тўловл | Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI

Магистратурада ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт-тўловлари қайтариш шартисиз қоплаб берилади

Ҳукумат қарори (447-сон, 15.08.2022 й.) асосида давлат ОТМларининг магистратура босқичида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт-тўловлари қайтариш шартисиз Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

Бунинг учун талабгор тўлов-контрактнинг тўлиқ суммасини қоплаб бериш юзасидан ўзлари таълим оладиган ОТМ ректори (филиал директори) номига 15-сентябргача ариза билан мурожаат этади.

Татбиқ этилмайди:
15-сентябрдан кечиктириб топширилган аризаларга;
табақалаштирилган тўлов-контракт тўловларига;
қўшма таълим учун.

Аризалар 3 иш кунида кўриб чиқилиб, рўйхат шакллантирилади.

Тўлов-контракт суммасини қоплаб бериш тўғрисида жорий ўқув йилининг 15-октябрига қадар тегишли ОТМ ректори (филиал директори) буйруғи қабул қилинади.


@Talim_Vazirligi