56,7 баллдан кам тўплаганлар қанча тўлайди?
Аввалги йилларнинг маълумотларига таянсак, ушбу абитуриентлар супер контрактнинг 2 баробарини тўлайди, яъни уларнинг таълим йўналишида супер контракт 17 баробар бўлса 1 баллдан 56,7 балл оралиғидагилар 34 баробар тўлашади. Буни халқ тилида супер-мупер контракт дейишади.
Эътибор қилинг: 1 баллдан 56,7 баллгача бўлган оралиқдагилар ўқиш истагини билдириб ариза ёзса, юқоридаги рўйхатда кўрсатилган миқдорнинг 2 баробарини тўлайди. Мисол учун 50 балл тўплади, супер контрактга ариза берди, у математика ва информатика йўналишига топширган, у ерда ёзилишича супер контракт оддий контрактнинг 8 баробарига тенг, энди у 16 баробар тўлаб ўқиши мумкин.
@Talim_Vazirligi