Get Mystery Box with random crypto!

Ta'lim va MEN

Telegram kanalining logotibi talim_va_men — Ta'lim va MEN T
Telegram kanalining logotibi talim_va_men — Ta'lim va MEN
Kanal manzili: @talim_va_men
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.03K
Kanalning ta’rifi

Bizning kanal maktablardagi oʻqituvchilarning muammolarini mutasaddilarga yetkazuvchi koʻprikdir...
👨🏻‍💻 Admin bilan bog'lanish:
@Talim_va_MEN_bot
📩 Reklama berish:
@Talim_va_MEN_REKLAMA_bot

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-08-31 15:43:48
Махсус репортаж | Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
204 views12:43
Ochish/sharhlash
2022-08-31 15:43:36 2022-2023 янги ўқув йилида “Мустақиллик дарс”лари “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида ўтказилади


2022-2023 ўқув йили республикамиздаги 10 130 та мактабларида “Билимлар куни”ни “Мустақиллик дарс”лари билан бошланади.

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида ўтказиладиган Мустақиллик дарслари мактаб директори, директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, тарих, она тили ва адабиёти фанлари ўқитувчилари ҳамда синф раҳбарлари томонидан олиб борилади.

“Мустақиллик дарслари”да ўқувчиларга халқимизнинг 31 йил давомида эришган ютуқлари, Президентимиз ва Ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти борасида кенг маълумотлар берилади.

Шунингдек, умумтаълим мактабларига ташриф буюрган сектор раҳбарлари ҳам “Мустақиллик дарслари”да иштирок этиб, ўқувчиларга мамлакатимизда мустақиллик йилларида хусусан сўнгги йилларда ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий, маънавий-маърифий, ташқи сиёсат ва хавфсизликни таъминлаш борасида эришилган ютуқлар, амалга оширилган ишлар мазмун-моҳияти, таълимдаги ислоҳотлар, ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат сиёсати ва бошқа бир қатор кўрсатгичлар ва эришилаётган ютуқлар тўғрисида маълумотлар бериб ўтади.

Мазкур дарсларни ўқитиш учун Халқ таълими вазирлиги томонидан намунавий сценарий ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Қуйидаги ҳаволалар орқали сценарий ва тавсияларни юклаб олишингиз мумкин:

“Биринчи қўнғироқ”нинг
НАМУНАВИЙ СЦЕНАРИЙСИ ва ТАВСИЯЛАР

“Мустақиллик дарси”дан ўрин олган мавзуларни ўқитишда фойдаланиш тавсия этилаётган ТEЗИСЛАР (ПЕДАГОГЛАР УЧУН)

“Мустақиллик дарси” ТАҚДИМОТИ


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
162 views12:43
Ochish/sharhlash
2022-08-31 15:43:27 #МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқлар орқали 15 йилдан ортиқ меҳнат стажига эга олий тоифали педагогларнинг жорий йил ўтказилган аттестация жараёнларида иштирок этмаганлиги натижасида мавжуд малака тоифасини йўқотганлигига доир тарқалган хабарларга МУНОСАБАТ

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарори билан Ҳукуматнинг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сонли қарорига киритилган тегишли ўзгартиришга кўра, олий малака тоифа (бош ўқитувчи лавозими)га эга бўлганидан сўнг олий малака тоифани 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмаслиги белгиланган.

Жорий йил март-май ойларида малака тоифаси олиш учун ўтказилган аттестация даврида амалда бўлган тартибга асосан, 15 йиллик узлуксиз иш стажига эга бўлган олий малака тоифага эга педагогларнинг аттестациядан ўтиши мажбурий бўлмаган ва уларнинг олий тоифа малакаси умрбод сақлаб қолиниши белгиланган.

Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонунига асосан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмаслиги белгиланганлиги муносабати билан, 2022 йил март-май ойларида ўтказилган аттестация даврида 15 йиллик узлуксиз иш стажига эга бўлган олий малака тоифали ўқитувчиларнинг мавжуд тоифалари умрбод сақланиб қолинишини маълум қиламиз.

Қўшимча маълумот: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сон қарори билан белгиланган, олий малака тоифа (бош ўқитувчи лавозими)га эга бўлганидан сўнг олий малака тоифани 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмаслик тартиби 2022 йил 2 августдан бошлаб амалиётга жорий этилади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
133 views12:43
Ochish/sharhlash
2022-08-31 14:24:37 Sizlar uchun maxsus fayl biz bilan qoling va birga bo'ling

@buxoroijtimoiyfanlar
209 views11:24
Ochish/sharhlash
2022-08-31 13:53:00
#фойдали
Бармоқлардаги саломатлик нуқталари...

@Talim_va_MEN
242 viewsedited  10:53
Ochish/sharhlash
2022-08-31 12:14:37 Savol

“Fan toʻgaraklari” boʻyicha festival-tanlovi gʻoliblarini taqdirlash marosimi qachon oʻtkaziladi

Javob

Toʻgarak tanlovi va boshqa "Besh tashabbus" festivallari turkumidagi tanlov gʻoliblari maktab oʻquvchilari dars jarayoniga qaytgach, sentyabr oyida barcha viloyat markazlarida viloyat hokimlari boshchiligida tantanali tarzda taqdirlash marosimi oʻtkaziladi, hamda oʻtgan mavsumda hududlardagi "Besh tashabbus" gʻoliblari boʻlgan oʻquvchi va oʻqituvchilar mukofotlar bilan taqdirlanadi.

Kanalga obuna bo'lish:
Telegram|You Tube|Facebook|Instagram
277 views09:14
Ochish/sharhlash
2022-08-31 11:35:12
Бугун ҳамма ходимлар 1 соат вақтли кетиши керак!

Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эртага 1 сентябрь — Мустақиллик куни, яъни ишланмайдиган байрам куни. Демак, бугун ишга чиққан барча ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққи бор.

@Talim_va_MEN
355 viewsedited  08:35
Ochish/sharhlash
2022-08-31 11:35:12
#Хаммага_етказинг

Битта кайфиятни туширадиганроқ хабар бор, айтиб кайфиятингизни бузиш ниятим йўқ, начора...
Айтишим керак, айтмасам бўлмайди, бугун 31-август Ёз тугади


@Talim_va_MEN
365 viewsedited  08:35
Ochish/sharhlash
2022-08-31 07:20:48 Дарсликлар таъминоти юзасидан махсус бот ишга туширилди.

Ўқув йилининг бошида мактабларнинг контингентидаги ўзгаришлар, яъни бир мактабдан бошқа мактабга ўтиш туфайли ўқувчи сонининг ўзгариши, ўқувчилар таълим олиб келган мактабида ҳам, келаётган мактабида ҳам ўқувчилар сони, айрим ҳолатларда ҳаттоки таълим тилини ўзгартириши ҳолатларини кузатамиз.

Ўқувчи сони ўзгариши
(кўпайиши ва камайиши) мактабда мавжуд бўлган дарслик фондини ҳам қайта тақсимлаш заруриятини юзага келтиради.

Маълумки, дарсликлар ҳар йили чоп этилмайди ва чоп этилган йилда, мактаб буюртмасига қараб, фойдаланиладиган ижара даври учун мактабда таълим оладиган ўқувчилар сонига ҳамда таълим тилига қараб тақсимланади. Мактаб контингенти ўзгариши ўз-ўзидан аввалдан ўқувчи сони ўзгариши динамикасини аниқлаш имконияти йўқлиги сабабли, юзага келган етишмовчиликни бартараф этиш мақсадида бошқа ҳудудда сақланаётган дарсликларни қайта тақсимот қилишга ва эҳтиёж юзага келган мактабга етказишга олиб келади.

Мисол учун ўтган 2021 йилнинг сентябрида мамлакатимиз бўйича минглаб ўқувчиларнинг мактабини ўзгартириши сабабли шунча сонга мос равишдаги дарсликларни қайта тақсимлаш зарурияти юзага келган.

Албатта, юзага келадиган вазиятда халқ таълими вазирлигидан бошлаб, бевосита ҳудудларда ва мактабларда дарсликни тақсимотига масъулларнинг бошқа ҳудуд (мактаб)лардан керак бўладиган дарслик комплектларини етказиб беришда тезкорлик билан ҳаракат қилишлари ўта муҳим.
Шу билан бирга ҳурмали ота-оналарнинг ҳам бевосита Вазирликнинг ботига мурожаат қилиб, муаммоли ҳолат бўйича маълумот беришлари орқали ўз фарзандлари учун керак бўладиган комплектларни етказиб берилишида ёрдам беришлари мумкин.
Бунинг учун, махсус телеграмм-ботга - @bookedu_bot мурожаат юборишингизни сўраймиз.
Мурожаатда аниқ қилиб, мактабни, юзага келган масалани баён этиш сўралади.

Шу ўринда, айрим манбаларда 3-, 6-, 7-, 10-синф янги дарсликларни ўқув йили бошидан берилиши ёки берилмаслиги бўйича турли талқинлар ва фикрлар юзага келганлигидан келиб чиқиб, бу масалага ҳам ойдинлик киритсак. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-134-сон Фармони билан тасдиқланган “2022-2026 йилларда Халқ таълимини ривожлантириш бўйича Миллий дастур”га асосан дарсликларни халқаро экспертлар иштирокида яратиш ва босқичма-босқич жорий этиш вазифаси белгиланган.

Фармонга асосан, 2022 йил якунига қадар дарсликларни янгилаш вазифаси 4 та синфни қамраб олиши белгиланган. Бундан ташқари, 2022 йилда инглиз, немис ва рус тилларидан Кембридж, Клетт нашриётлари ва Герцен номидаги Россия Давлат Педагогика университетининг юртимиз таълим тизими талабларига мос равишда маҳаллийлаштирилган дарсликларини жорий қилиш белгиланган.

Ҳозирга қадар, қатор янги дарсликлар мактабларга чоп этилиб, ўқувчилар учун фойдаланишга тайёр қилиб қўйилган.

Барча синф ўқувчиларига мактаб кутубхонасида мавжуд тегишли синф дарсликларидан комплектларни шакллантириш бўйича кўрсатмалар берилган. Бу борада 6-, 7- ва 10-синф дарсликларини янгилаш жараёни муддати дастлаб белгиланганидек йил якунига қадар эмас, балки октябрь ойи якунига қадар таъминланади.
253 views04:20
Ochish/sharhlash
2022-08-31 07:20:14
Муқобил малака ошириш шакллари рўйхати тасдиқланди!

Халқ таълими соҳасида самарали фаолият юритаётган, ўқувчилари юқори натижаларни кўрсатган, ўз устида доимий ишлайдиган ўқитувчи педагогларни қўллаб-қувватлаш таълим тизими самараси ва келажаги учун ниҳоятда муҳимдир.

Шу мақсадда, Халқ таълими вазирлиги томонидан Узлуксиз касбий ривожлантириш тизимида муқобил малака ошириш шакллари рўйхати ва уларга бериладиган кредит баллари тасдиқланди.

Қуйида кўрсатилган малака оширишнинг муқобил шаклларига платформа томонидан тегишли эквивалентдаги кредит баллари тақдим этилади

1. Мутахассислик фани бўйича дарслик муаллифи - 54 кредит

2. Халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаш - 54 кредит

3. Илмий даража олиш учун докторлик диссертациясини ҳимоя қилиш - 54 кредит

4. «Устоз-шогирд» тизимида камида бир нафар илмий даражали ўқитувчини тайёрлаш - 36 кредит

5. “Халқ таълими аълочиси” ёки “Халқ таълими фидойиси” мукофотига сазовор бўлиш - 36 кредит

Батафсил

Telegram |Facebook |Website|YouTube
234 views04:20
Ochish/sharhlash