Get Mystery Box with random crypto!

Таълим / Образование

Telegram kanalining logotibi talim_obrazovaniye — Таълим / Образование Т
Kanaldagi mavzular:
Ибрат
Экзамен
Имтиҳон
Qabul
Академик
Maktab
Abiturient
Учителям
Ўқитувчиларга
Устама
All tags
Telegram kanalining logotibi talim_obrazovaniye — Таълим / Образование
Kanaldagi mavzular:
Ибрат
Экзамен
Имтиҳон
Qabul
Академик
Maktab
Abiturient
Учителям
Ўқитувчиларга
Устама
All tags
Kanal manzili: @talim_obrazovaniye
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 91.57K
Kanalning ta’rifi

👨🏻‍🎓Таълим янгиликлари
💼 Новости образования
Контакт: @talim_obrazovaniye_bot
💳 Реклама: @talim_reklamalari
🌐 http://idum.uz/ru
▪️ Facebook.com/talimobrazovaniye
▪️ Youtube.com/c/talim_obrazovaniye
▪️ Instagram.com/talim_obrazovaniye

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 331

2021-03-21 19:28:17
#мактаб_битирувчиларига

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб абитуриентлар алоҳида иқтидор талаб этиладиган педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул жараёнида касбий (ижодий) имтиҳонлар билан биргаликда мажбурий учта — она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи фанлари бўйича тест синовлари топширишади.

«Таълим/Образование» саҳифалари
Telegram | Веб сайт | Youtube
4.5K views16:28
Ochish/sharhlash
2021-03-21 05:15:42
Наврўзи олам қутлуғ бўлсин!
Байрамона кайфият ҳамроҳингиз бўлсин. Соғлик, саломатлик, омад, бахт, оилавий тотувлик сизни ҳеч қачон тарк этмасин. Дастурхоннгиздан қут барака аримасин. Баҳорий айём - Наврўз муборак!

@talim_obrazovaniye
3.7K views02:15
Ochish/sharhlash
2021-03-20 15:15:20 Мактабларда қуйидаги фанлардан 3-чораклик баҳо чиқарилади:

ҳафтасига 1 соатдан ортиқ ўқитиладиган фанларга 3-чораклик баҳо чиқарилади;

2020-2021 ўқув йилининг бошида ўқитилиши вақтинча тўхтатилган 5-7-синфларда “Технология” фанидан, 5-10-синфларда “Жисмоний тарбия” фанидан 3-чораклик баҳо чиқарилади;

спорт зали бўлмаган мактабларда ҳам 5-10-синфлар учун “Жисмоний тарбия” фанидан 3-чораклик баҳо чиқарилади.


Мактабларда қуйидаги фанлардан 3-чораклик баҳо чиқарилмайди:

ҳафтасига 0,5 ва 1 соат ўқитиладиган фанларга 3-чораклик баҳо чиқарилмайди;

2020-2021 ўқув йилининг бошида ўқитилиши вақтинча тўхтатилган “Тарбия”, “Мусиқа маданияти”, “Тасвирий санъат ва чизмачилик”, “Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик” фанларидан, шунингдек, 1-4, 8-9-синфларда “Технология” фанидан, 1-4, 11-синфларда “Жисмоний тарбия” фанидан 3-чораклик баҳо чиқарилмайди.

«Таълим/Образование» саҳифалари
Telegram | Веб сайт | Youtube
4.2K views12:15
Ochish/sharhlash
2021-03-19 13:25:13
#Биласизми
Прага шаҳридаги кутубхонада «Китоб минораси» барпо этилган. Унинг қуйи ва юқори қисмига кўзгу ўрнатилган. Бу "минора" илмларнинг чексиз эканлигини ифодалайди.

«Таълим/Образование» саҳифалари
Telegram | Веб сайт | Youtube
2.9K views10:25
Ochish/sharhlash
2021-03-19 09:55:01
#аттестация
Тасвирий санъат ва чизмачилик фанидан 2021 йил аттестация саволлари
http://idum.uz/uz/archives/13625

Вопросы аттестации 2021. Черчение и изобразительное искусство
http://idum.uz/ru/archives/13625

«Таълим/Образование» саҳифалари
Telegram | Веб сайт | Youtube
2.6K views06:55
Ochish/sharhlash
2021-03-19 09:15:14Расман: Тошкент шаҳрида жойлашган "Молия ва Технологиялар Халқаро Мактаби" янги тайёрлов курслар учун қабул бошлади.

2016-йилда ташкил топган “Молия ва Технологиялар Халқаро Мактаби” (International School of Finance and Technology – ISFT Ўзбекистондаги энг илғор инновацион ва истиқболли ўқув юртларидан бири ҳисобланиб, ҳозирда тайёрлов курсларига ҳужжатлар қабул қилинмоқда.

Таълимни муваффақиятли якунлаган талабаларга Буюк Британиянинг Oxford Brookes университети бакалавр дипломи ҳамда бухгалтерия бўйича халқаро ACCA сертификати тақдим этилади.
Шунингдек, тўлиқ ёки қисман грант асосида ўқиган талабалар ўқишни тугатгач, маълум муддат ишлаб бериш мажбурияти юкланмаслиги белгиланган.

Керакли ҳужжатлар:
- Паспорт
- Диплом нусхаси
- 3х4 расм

Қабул 26-мартгача давом этади
Aризалар онлайн шаклда ва қуйида келтирилган офисларда қабул қилинади:

Тошкентдаги манзил: Қибрай тумани, Университет кўчаси 2
Мўлжал: Aграр университети
Тел: +998781473737

Самарқанддаги манзил: Самарқанд шаҳар, Қозизода Румий кўчаси 3A
Мўлжал: Aнжир ресторани
Тел: +998954127071, +998901044222

Урганч шаҳридаги манзил: П. Махмуд кўчаси 59/2
Мўлжал: Ҳамкорбанкнинг эски асосий офиси.
Телефонлар: +998956211666 +998991261666
3.2K views06:15
Ochish/sharhlash
2021-03-19 06:00:37
Ўзбекистон ва дунё мактаблари: фарқлар, янги тенденциялар

Илмдан бошқа нажот йўқ. Боланинг илмга муносабати эса биринчи таълим даргоҳи – мактабда шаклланади.

Kun.uz Ўзбекистон ва хорижда фаолият олиб бораётган ватандош мутахассисларни мактаблардаги таълим сифати мавзусида муҳокамага чорлади.

Мақолани ўқиш

Тўлиқ видеони кўриш

«Таълим/Образование» саҳифалари
Telegram | Веб сайт | Youtube
1.3K views03:00
Ochish/sharhlash
2021-03-18 17:29:11
Тарих фанидан 2021 йил аттестация тест саволлари (Олий, биринчи ва иккинчи тоифа)
http://idum.uz/uz/archives/13590

Вопросы аттестации 2021 по истории (Высшая, первая и вторая категория)
http://idum.uz/ru/archives/13590

«Таълим/Образование» саҳифалари
Telegram | Веб сайт | Youtube
1.1K views14:29
Ochish/sharhlash
2021-03-18 13:57:15 Халқ таълими вазирлиги битирувчилар ва уларнинг ота-оналари билан олий таълим муассасига киришга тайёргарлик масалалари бўйича Очиқ мулоқот ташкил этади

Халқ таълими вазирлиги ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда битирувчиларнинг олий таълим муассасасига кириш бўйича вазирликнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси орқали Очиқ мулоқот ўтказади.

Мулоқот давомида мактаб битирувчилари ва уларнинг ота-оналари учун:

олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш;
йўналишларни тўғри танлаш;
тест синовларига тайёргарлик кўриш масалалари бўйича тавсиялар берилади.

Шунингдек, олий таълим муассасаларига ўқишга кириш билан боғлиқ саволларга Олий таълим вазирлиги ҳамда Давлат тест маркази экспертларидан ҳам жавоб олиш имкони бўлади.

Бундан ташқари битирувчилар нодавлат ўқув марказларининг энг тажрибали мутахасисларидан (репетитор) тест синовларига тайёргарлик кўриш бўйича маслаҳатлар олиши мумкин.

Саволларни Очиқ мулоқот ташкил этилаётган вақт давомида изоҳларда қолдириш мумкин бўлади.

Шу ўринда барча мактаб маъмуриятларидан битирувчиларнинг мазкур Очиқ мулоқотда қатнашишлари учун карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда АКТ хоналарида зарур шарт-шароит яратиб беришлари сўралади.

Очиқ мулоқот вақти: март куни соат 11:00 да

Ўтказиб юборманг!
манба

«Таълим/Образование» саҳифалари
Telegram | Веб сайт | Youtube
2.1K views10:57
Ochish/sharhlash
2021-03-18 13:19:18
#абитуриентларга
Бу йил ҳам фақат 2та фандан тест олиниши мумкинми?

Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Фарҳод Мирзаевга кўра, бу йилги имтиҳонларда нечта фандан тест олиниши қабул комиссиясига киритилган таклифлардан кейин аниқ бўлади.

«Таълим/Образование» саҳифалари
Telegram | Веб сайт | Youtube
1.8K views10:19
Ochish/sharhlash