Get Mystery Box with random crypto!

Таълим / Образование

Telegram kanalining logotibi talim_obrazovaniye — Таълим / Образование
Kanaldagi mavzular:
Аттестация
Экзамен
Имтиҳон
Миллий
Устама
Надбавка
Тавсия
All tags
Kanal manzili: @talim_obrazovaniye
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 89.05K
Kanalning ta’rifi

👨🏻‍🎓Таълим янгиликлари
💼 Новости образования
Контакт: @talim_obrazovaniye_bot
💳 Реклама: @talim_reklamalari
🌐 http://idum.uz/ru
▪️ Facebook.com/talimobrazovaniye
▪️ Youtube.com/c/talim_obrazovaniye
▪️ Instagram.com/talim_obrazovaniye

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 323

2021-03-15 09:23:59 Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов
жонли эфир

Министр Народного образования Шерзод Шерматов
прямой эфир

https://www.facebook.com/uzedu/videos/886566435222160/

«Таълим/Образование» саҳифалари
Telegram | Веб сайт | Youtube
6.7K viewsedited  06:23
Ochish/sharhlash
2021-03-15 07:36:45 15 мартдан ўқитувчи ва мураббийлар, шифокор ва ҳамширалар учун автокредит берилади "Ипотека-банк".

муддати – 48 ойгача;
йиллик устама ҳақи – 22%;
бошланғич бадали – 30%.

P.S. Кредитлар "Ипотека банк" филиаллари орқали ойлик иш ҳақи олиб келаётган Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими, Мактабгача таълим ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари тасарруфидаги муассаса ходимлари учун ажратилади.

«Таълим/Образование» саҳифалари
Telegram | Веб сайт | Youtube
7.1K views04:36
Ochish/sharhlash
2021-03-14 15:30:11
Тарих фанидан 2021 йил аттестация тест саволлари (Олий, биринчи ва иккинчи тоифа)
http://idum.uz/uz/archives/13590

Вопросы аттестации 2021 по истории (Высшая, первая и вторая категория)
http://idum.uz/ru/archives/13590

«Таълим/Образование» саҳифалари
Telegram | Веб сайт | Youtube
3.2K views12:30
Ochish/sharhlash
2021-03-13 19:24:05
Мактаб битирувчилари ва абитуриентлар учун инглиз тили фанидан ДТМ тестлари тўплами
http://idum.uz/uz/archives/13577

Сборник тестов по английскому языку для абитуриентов и выпускников школ
http://idum.uz/ru/archives/13577

«Таълим/Образование» саҳифалари
Telegram | Веб сайт | Youtube
1.1K viewsedited  16:24
Ochish/sharhlash
2021-03-13 18:31:17
Aйнан сиз учун, фақатгина 14-март куни «Хотирани кучайтиришдаги энг муҳим машқлар» мавзусидаги бепул ва жонли вебинарни тақдим этамиз!

Вебинар инсон хотирасини баҳолаш ҳамда маълумотларни қабул қилиш самарадорлигини ошириш омилларига бағишланади.

Вебинар давомида сиз:
— Хотирангизни ишлаш даражасини билиб оласиз;
— Хотирани кучайтиришдаги энг муҳим машқларни ўрганасиз;
— Ҳар қандай маължмотларни тез ва осон эслаб қолиш техникаларини кўриб чиқамиз.

БОНУС: Сизни ажойиб имтиёзлар ва юқори даражали бепул маслаҳатлар кутмоқда

Ушбу вебинарда қандай ёшда ва қандай лавозимда бўлишингиздан қаътий назар, сиз учун албатта муҳим. Умид қиламизки, сиз ҳам вебинарда ўз вақтида қатнашиб, ўз хотирангизни ривожлантиришга киришасиз.

Вебинар ҳақидаги маълумотлар ва вебинар манзилини қуйидаги канал орқали топасиз
@mnemonika_webinar
2.0K views15:31
Ochish/sharhlash
2021-03-13 18:01:25Мен сенларга қишлоқиманми?» – Бухоро давлат университети ўқитувчиси 8 мартга арзон совға берган талабага дағдаға қилди

Бухоро давлат университетида бир гуруҳ талабалар 8 мартда ўқитувчига совға берган. Совғани арзон деб ҳисоблаган ўқитувчи эса талабаларга имтиҳонда қийин бўлишини айтиб, пўписа қилган.

Бухоро давлат университетининг Мактабгача ва бошланғич таълим факультети талабалари ўз гуруҳ раҳбарлари (куратори)га 8 март муносабати билан гулдаста ва 200 минг сўм пул совға қилган. Ушбу совғани паст қийматли дея баҳолаган ўқитувчи талабасига мессенжер орқали таҳдидли гаплар ёзиб, совғани қайтариб беришини айтган. Бу ҳақда блогер Умид Ғофуров ўз телеграм каналида маълум қилди.

Хабарга ўқитувчининг Telegram орқали талабага ёзган хабарларининг сурати ҳам келтирилган.

«Эшитиб ол, эртага кафедрага келиб, 200 минг сўм пулингни олиб кет. Мен майда-чуйдани деб обрўйимни ерга урмайман. Аниқ устимдан кулгансанлар. Агар гулдаста 100 минг турса, демак жами 300 минг йиғгансанлар. 300 мингни 23 га бўлса, 13 мингдан тўғри келади. Мен сизларга нима берса хурсанд бўлиб кетадиган гўл ёки қишлоқиманми? Ҳозироқ манзилингни айт, [совғани] ўзим олиб бориб, қўлингга топшираман. 200 минг эмас, 300 минг сўм. Ёки карта рақамингни айт, пул ўтказаман. Энди ҳаммаси бошқача бўлади», деб якунлаган ўқитувчи дағдағасини ўзи раҳбарлик қиладиган гуруҳ талабасига.

Талабалардан бири бу ёзишмани скриншот қилиб, интернетга чиқарган. Шу сабаб ўқитувчи талабаларни қўрқитиб, якуний имтиҳонда кўрамиз, деб пўписа қилган.

«Эътибор беринг, бу мактабгача ва бошланғич таълим факультетидаги ҳолат. Яъни, шу аёл бўлажак ўқитувчи тайёрлайди. Олий таълим вазирлигидан ушбу муаммога эътибор беришни илтимос қиламан. Ўқитувчининг исми ва бошқа (қайғули) тафсилотларни вазирлик вакилларига айтиб беришим мумкин. Менимча, бундай одамлар бўлажак ўқитувчиларни тайёрламаслиги керак. Бошқа талабалар шунга ўхшаш ҳолатларга учраса, менга хабар беришлари мумкин. Таълим тизимини биргаликда даволашимиз керак» – деб ёзган пост якунида блогер.

Kun.uz мухбирининг аниқлашича, Бухоро давлат университетида айни масала юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
манба

«Таълим/Образование» саҳифалари
Telegram | Веб сайт | Youtube
903 views15:01
Ochish/sharhlash
2021-03-13 17:05:26
#аттестация
"Ўз устимизда кўпроқ ишлашимиз керак" – Малака тест синовларидан муваффақиятли ўтиш сирлари

Педагог кадрлар аттестацияси малака (тест) синовларида илк маротаба иштирок этган инглиз тили ўқитувчиси ушбу жараён ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Youtube'да кўриш:



«Таълим/Образование» саҳифалари
Telegram | Веб сайт | Youtube
2.7K views14:05
Ochish/sharhlash
2021-03-13 16:35:28 Кўп сонли талабларни ҳисобга олган ҳолда ABITUR CONCULT компанияси қуйидаги Олий даражадги ўқув юртлари билан шартнома имзолади ва ҳозирда қабул давом этмоқда:

Қозоғистон Республикаси ҳудудида:
— SILKWAY Университети;
— Семей Университети;
— Жанубий Қозоғистон тиббиёт академияси;
— Қозоғистон Гуманитар Техника университети;
— Мухтор Aвезов Номидаги Қозоғистон Давлат университети.


Тожикистон Республикаси ҳудудида:
— Aкадемик Б.Ғафуров Номидаги Хўжанд Давлат университети;
— Тожикистон Давлат университети;
— Тожикистон давлат тижорат университети;
— Панжикент педагогика университети.

Қирғизистон Республикаси ҳудудида:
— Охунбаев Номидаги Қирғизистон Давлат Тиббиёт Aкадемияси;
— Ўш Давлат Университети;
— Салимбеков номидаги тиббиёт университети

Россия Фердерацияси ҳудудида:
— Сеченнов тиббиёт университети;
— Синергия университети;
— Россия Халқлар Дўстлиги университети;
— Ростов Ҳуқуқшунослик институти;
— Урал Кончилик Давлат университети
ГРАНТ ўринлар мавжуд.

Ҳиндистон ҳудудида:
— LNCT университети

Биз билан боғланинг ва дунёдаги энг яхши университетларнинг талабалари бўлинг!

Биз билан боғланиш:
+9989331822600
+9989331832600

Telegram: @AbiturConsult_admin
1.9K views13:35
Ochish/sharhlash
2021-03-13 11:50:17 15 март куни #аттестация тест синовларини топширадиган ўқитувчилар рўйхати (Тошкент шаҳри)
(информатика, математика, бошланғич таълим)

Список учителей города Ташкента, участвующих в аттестации 15 марта
(информатика, математика, начальное образование)

«Таълим/Образование» саҳифалари
Telegram | Веб сайт | Youtube
879 views08:50
Ochish/sharhlash
2021-03-13 10:15:00 Бугун абитуриентлар учун онлайн тест!

Aбитуриентлар ҳаётидаги энг ҳаяжонли дақиқалар - кириш имтиҳонлари. Бир неча ой ухламай эгаллаган билимларингизни бир неча соатда кўрсата олишингиз керак бўлади.

Шундай ҳаяжонли дақиқаларни енгиб ўтиш учун ўз билимингиз текшириб боришингиз талаб этилади. Aйнан шундай имкониятни сизга Prep.uz да ўтказиладиган Онлайн тест яратади.

Бутун республика абитуриентлари ўртасида ўтказиладиган Онлайн тестда қатнашинг.

Тест санаси: 13-март
Тест вақти: 20:00 – 23:00

Онлайн тест ўзбек ва рус тилларида бўлиб, мажбурий ва барча асосий фанлардан ўтказилади.

Тестда қатнашиш учун:
Телефондан: Иловани юклаб олинг
Компьютердан: prep.uz/test
1.3K views07:15
Ochish/sharhlash