Get Mystery Box with random crypto!

26 апрель – эл суйган шоир Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кун | Таълим / Образование

26 апрель – эл суйган шоир Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кун

Ҳаёт бўлганида бугун Ўзбекистон халқ шоири 70 ёшга тўларди.

Муҳаммад Юсуф (асл исм-шарифи Юсупов Муҳаммаджон) 1954 йилнинг 26 апрелида Андижон вилоятининг Марҳамат тумани Қовунчи қишлоғида деҳқон оиласида туғилган.

Муҳаммад Юсуф ўндан ортиқ шеърий тўпламлар муаллифи. У Ўзбекистон халқ шоири унвони ва “Дўстлик” ордени билан мукофотланган.

Унинг “Таниш тераклар”, “Бевафо кўп экан”, “Эрка кийик”, “Булбулга бир гапим бор”, “Илтижо” , “Уйқудаги қиз”, “Ҳалима энам аллалари”, “Ишқ кемаси”, “Кўнглимда бир ёр”, “Ёлғончи ёр” каби шеърий тўпламлари, сайланмалари нашр этилган.

1998-йилда Муҳаммад Юсуфга “Ўзбекистон халқ шоири” деган юксак унвон берилган.

Муҳаммад Юсуф ижоди айни гуллаб яшнаган пайтда, Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида шеърият мухлислари билан учрашиш мақсадидаги ижодий сафарида 2001 йил 29 июлда 47 ёшида вафот этган.

@talim_obrazovaniye
Ойлик маошни ҳисоблаш