Get Mystery Box with random crypto!

'Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб' танловининг в | Таълим / Образование

"Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб" танловининг вилоят босқичига старт берилмоқда!

Жорий йилнинг 26-апрел куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Президент соврини учун ўтказилаётган "Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб" танловининг иккинчи - вилоят босқичи бошланади.

Танловда туман босқичида ғолиб бўлган мактаблар терма жамоалари куч синашишади.

Мазкур ҳудудий босқичда ғолиб бўлган жамоалар:

1-ўрин учун – 250 млн сўм;
2-ўрин учун – 200 млн сўм;
3-ўрин учун – 150 млн сўм миқдорида пул мукофотини қўлга киритади.

Иқтидорингизни биз билан биргаликда синаб кўринг!

@talim_obrazovaniye
Ойлик маошни ҳисоблаш