Get Mystery Box with random crypto!

Тил сертификати талаби натижасида ОТМлар 3 йилда 206 млрд 435 | Таълим / Образование

Тил сертификати талаби натижасида ОТМлар 3 йилда 206 млрд 435 млн сўм йўқотган

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 19-майдаги ПҚ–5117-сон қарори тартибга солиш таъсирини баҳолаш (ТСТБ) дан ўтказилмоқда.

Вазирлик томонидан мазкур қарор бўйича тўлдирилган ТСТБ ҳисоботи эълон қилинди.

Унга кўра, тил сертификати талаби натижасида магистратура учун ажратилган квоталар очиқ қолганлиги туфайли олий таълим муассасалари учун юзага келган молиявий йўқотишлар 2021–2023-йиллар оралиғида жами 206 млрд 435 млн сўмни ташкил этган.

Бу борада молиявий йўқотишлар 2021-йилда 18 млрд 690 млн сўмни, 2022-йилда 101 млрд 865 млн сўмни, 2023-йилда 85 млрд 880 млн сўмни ташкил этган.

Маълумот учун, тил сертификати талаби натижасида магистратура учун 2021-йилда 20,7 фоиз квота очиқ қолган бўлса, 2022-йилда 80,2 фоиз, 2023-йилда 62,6 фоиз квота очиқ қолган.

Шунингдек, ҳужжат топширган ёки талабгорлар сони сўнгги 3 йилда 12,5 бараварга камайган.

@talim_obrazovaniye
Ойлик маошни ҳисоблаш