2024/2025 ўқув йилидан умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида бадиий адабиёт ва санъат соҳасида иқтидорли ёшларни саралашга қаратилган кўрик-танлов ўтказилади.
Ҳар йили:
“Менинг биринчи китобим” лойиҳаси доирасида ҳар бир ижод мактабидан камида икки нафар ўқувчининг ижодий ишлар тўплами нашр этилади;
анъанавий “Зомин семинари”да ҳар бир ижод мактабидан камида 5 нафардан ижодкор ўқувчиларнинг иштироки таъминланади.
Ҳар бир ижод мактаби “Туркий адабиёт дурдоналари” номли 100 жилддан иборат китоблар мажмуаси билан таъминланади.
Ижод мактаблари олий таълим муассасалари ва Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчихоналарига бириктирилади.