Get Mystery Box with random crypto!

Бугун Халқ таълими вазирлиги битирувчилар ва уларнинг ота-онал | Таълим / Образование

Бугун Халқ таълими вазирлиги битирувчилар ва уларнинг ота-оналари билан Очиқ мулоқот ўтказади

Халқ таълими вазирлиги ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда битирувчиларнинг олий таълим муассасасига кириш бўйича вазирликнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси орқали Очиқ мулоқот ташкил этади.

Мулоқот давомида битирувчилар ва уларнинг ота-оналари учун:
олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш;
йўналишларни тўғри танлаш;
тест синовларига тайёргарлик кўриш масалалари бўйича тавсиялар берилади.

Шунингдек, олий таълим муассасаларига ўқишга кириш билан боғлиқ саволларга Олий таълим вазирлиги ҳамда Давлат тест маркази экспертларидан ҳам жавоб олиш имкони бўлади.

Бундан ташқари битирувчилар нодавлат ўқув марказларининг энг тажрибали мутахассисларидан (репетитор) тест синовларига тайёргарлик кўриш бўйича маслаҳатлар олиши мумкин.

Очиқ мулоқот бугун 23 март куни соат 11:00 да бошланади.

Страницы «Таълим/Образование»
Telegram | Веб сайт | Youtube