Синф раҳбарларига қўйиладиган талаблар ўзгарди 2021 йилнинг ф | Таълим / Образование
Синф раҳбарларига қўйиладиган талаблар ўзгарди
2021 йилнинг февраль ойидан эътиборан халқ таълими тизимида 5-синфдан бошлаб, 11-синфга қадар ягона синф раҳбарини тайинлаш бўйича Низом жорий этилди.
Янги Низомга мувофиқ, биринчи навбатда мактабларда синф раҳбарларига қўйиладиган умумий талаблар ишлаб чиқилди. Хусусан,
камида 3 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган; мактабда тўлиқ ставкада аcосий ишчи сифатида фаолият олиб бораётган; бўлиниб ўқитиладиган фанлардан дарс бермайдиган; одоб-ахлоқи ва хулқи билан ўқувчиларга шахсий намуна бўла оладиган; руҳий жиҳатдан барқарор бўлган; ўқувчилар билан ишлаш жараёнига масъулият билан ёндаша оладиган.
Шунингдек, қабул қилинган янги низомга мувофиқ, синф раҳбарларининг:
амалдаги хужжатлари сони оптималлаштирилди; фаолиятини баҳолаш мезонлари яратилди; малака ошириш курслари ишлаб чиқилди; ота-оналар билан ишлаш тизими такомиллаштирилди.
Амалга оширилган ўзгаришлардан кутилаётган асосий натижалар:
- синф раҳбарларининг ўқувчилар тарбиясига таъсири сезиларли равишда ошиши; - 5-синфдан 11-синфгача ягона синф раҳбарининг бириктирилиши натижасида синфдаги ижтимоий муҳитни соғлом равишда ушлаб туриш имкони; - ота-оналар томонидан ўз фарзандларини таълим-тарбия жараёнига нисбатан қизиқишининг ортиши.