Get Mystery Box with random crypto!

1 февралдан иш ҳақлари 10 фоизга ошади Президент қарорига асо | Таълим / Образование

1 февралдан иш ҳақлари 10 фоизга ошади

Президент қарорига асосан 2021 йил 1 февралдан бошлаб:

• меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 747 300 сўм (аввал 679 330 сўм);

• базавий ҳисоблаш миқдори – 245 минг сўм (аввал 223 минг сўм);

Бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа - 434 минг сўм (аввал ҳам шунча, яъни ошмайди);

Кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам - 326 мингдан 653 минг сўмгача (аввал ҳам шунча, яъни ошмайди);

14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа:
а) битта болали оилаларга – 144 100 сўм (амалда 131 минг сўм);
б) иккита болали оилаларга – 238 700 сўм (аввал 217 минг сўм);
в) учта ва ундан ортиқ болали оилаларга - 334 400 сўм (амалда 304 минг сўм);

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам - 434 мингдан 1 085 минг сўм (аввал ҳам шунча, яъни ошмайди) этиб белгиланган.

Страницы «Таълим/Образование»
Telegram | Веб сайт | Youtube