Get Mystery Box with random crypto!

​​Ўзбекистонда коронавируснинг “британча штамм”и қайд этилди | Таълим / Образование

​​Ўзбекистонда коронавируснинг “британча штамм”и қайд этилди

Минг афсуски, “COVID-19”нинг “британча штамм”и юртимизда ҳам илк бор қайд этилди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизматига Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари – Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев хабар берди.

2010 йилда туғилган пойтахтлик фуқаро Ш. оила аъзолари билан биргаликда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига сафар қилиб, 2021 йилнинг 23 январь куни Тошкентга қайтган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ана шу вазиятдан келиб чиқиб, яна бир бор аҳолини ҳушёрликка, жамоат ҳамда иш жойларида тиббий ниқобни тўғри ва доимий тарзда тақиб юришга, ижтимоий масофани сақлаш, қўлларни мунтазам ювиб туриш каби кундалик одатларни канда қилмасликка чақириб қолади.

Азиз юртдошлар! Ўзингиз ва яқинларингизни асранг! Саломатлигингиз ўз қўлингизда!

«Таълим/Образование» саҳифалари
Telegram | Веб сайт | Youtube