Get Mystery Box with random crypto!

Таълим тизимида хотин-қизлар учун яна бир қатор кенг имкониятл | Ta'lim Yangiliklari | Rasmiy Kanal

Таълим тизимида хотин-қизлар учун яна бир қатор кенг имкониятлар:

Янги ўқув йилидан бошлаб магистратурада ўқиётган қизларнинг контракт пуллари тўлиқ бюджетдан қоплаб берилади (23 минг нафар қизларга 200 миллиард сўм);

- ҳар йили 50 нафар қизлар нуфузли хорижий олийгоҳларга бакалавр ва 10 нафари магистратурага юборилади;

- ҳар бир вилоятда эҳтиёжманд оила вакиллари, ота ёки онасини йўқотган 150 нафар қизларнинг (жами 2,1 минг нафар) таълим контракти маҳаллий бюджетдан тўлаб берилади;

- ёш фарзанди бор талаба-қизларга масофавий ўқишга шароит яратилади;

- докторантура йўналишида хотин-қизлар учун ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратилади.

Batafsil ma'lumot
https://t.me/+T7TzENqdSQfW9i71