Get Mystery Box with random crypto!

Адлия вазирлиги умумтаълим мактабларига ишга олиш ва ишдан бўш | OLIY TA’LIM YANGILIKLARI

Адлия вазирлиги умумтаълим мактабларига ишга олиш ва ишдан бўшатиш буйруқларини августда амалга оширишни сўради

2022-йил сентябр ойида туман ва шаҳарлардаги Юридик хизмат кўрсатиш марказларида давлат умумий ўрта таълим мактабларига ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатишга оид буйруқ лойиҳаларининг ҳажми ортганлиги кузатилган. Бу эса лойиҳаларни ўз вақтида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишига таъсир қилган.

Шу сабабли Адлия вазирлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига умумтаълим мактабларига ишга олиш ва ишдан бўшатишга оид буйруқ лойиҳаларини сентябр ойида эмас, августда қабул қилиш бўйича хат юборди.


https://t.me/Talim4