Get Mystery Box with random crypto!

Ўқув марказларида IT соҳасини ўрганиш учун ҳам таълим кредити | Ta'lim tizimi

Ўқув марказларида IT соҳасини ўрганиш учун ҳам таълим кредити берилади

Ҳукуматнинг тегишли қарори (№79, 27.02.2023й) билан, нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиши учун таълим кредити ажратиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Қарорга кўра, таълим кредити:

— базавий ҳисоблаш миқдорининг 65 бараваригача (бугунги кунда 19 млн 500 минг сўм) миқдорда;
— Марказий банкнинг асосий ставкасида (бугунги кунда 15%);
бир йиллик имтиёзли давр билан 4 йил муддатга;
— ҳар йили 5 минг нафаргача ёшларга берилади.

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га кирган оила фарзандлари учун гаров ва кафиллик талаб этилмайди.

@Talabalar_Talim