Get Mystery Box with random crypto!

14 | Аёлининг юзига табассум билан боқиш. Расулуллоҳ соллалло | _🖤_🖤_🖤_

14 | Аёлининг юзига табассум билан боқиш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам энг кўп табассум қиладиган инсон эдилар. У зот табассум қилишни Аллоҳга ибодат қилиш даражасига олиб чиққанлар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Биродарингнинг юзига табассум қилиб қарашинг ҳам садақадир”, деб айтганлар. У зот табассумли эдилар. Зеро, Аллоҳ таоло у зотга шундай дейди: “Агар қўпол, қалби қаттиқ бўлганингда, атрофингдан тарқаб кетар эдилар” (Оли Имрон сураси 159-оят).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оламларга раҳмат бўлиб келдилар. Бу раҳматга энг ҳақли инсонлар у зотнинг оиласи, яқинлари, қариндошлари ва саҳобаларидир.

☾︎ @takoy_skromniy_8 Давоми бор