Get Mystery Box with random crypto!

Ёлғонлар сўзладим кулиб туриб ҳам, Гоҳо кўзимга ёш тўлиб туриб | Tajvid darslari

Ёлғонлар сўзладим кулиб туриб ҳам,
Гоҳо кўзимга ёш тўлиб туриб ҳам.
Э вох, гунохлардан тийилолмадим,
Кўриб турганингни билиб туриб ҳам.

Аралашиб юрдим ғийбатлар ичра,
Ўралашиб юрдим хилватлар ичра.
Э вох, умрим ўтди ғафлатлар ичра,
Кўриб турганингни билиб туриб ҳам.

Ногоҳ варақласам умрим дафтарин,
Қорайтириб бўбман саҳифаларин.
Юриш-туриш ҳатто ўйларим барин,
Билиб турганингни билиб туриб ҳам.

Қай юз билан дейман, билмасдан қилдим.
Билганимга амал қилмасдан қилдим.
Нафсимга насиҳат қилмасдан қилдим.
Кўриб турганингни билиб туриб ҳам.

Энди қандай қарайдурман юзингга,
Тавбаларим АЛЛОҲ ёлғиз Ўзингга.
Армон шунча кирмаганим Сўзингга.
Кўриб турганингни билиб туриб ҳам.

Оний.