2022-07-23 12:34:53
КУЛДИРИШ УЧУН ЁЛҒОН ГАПИРИШ
#қисқа_савол_жавоблар
CАВОЛ: Ёлғончиликнинг ёмон гуноҳ эканини биламан, лекин одамларга ҳазил қилиб тураман. Натижада ёлғон гапиришга тўғри келади.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ёлғон гапириш ҳазил учун бўлса ҳам, гуноҳ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларни кулдириш мақсадида гапириладиган ёлғондан мусулмонларни қайтариб, бундай деганлар:
“Қавмни кулдириш учун ёлғон гапирадиган кимсага вайл (азоб, жаҳаннам) бўлсин, вайл бўлсин, вайл бўлсин,...” (Имом Абу Довуд, Термизий ва Насоийлар ривояти).
Яна бир ҳадисда эса мана бундай деганлар: “Банда ёлғонни ҳатто мазаҳ ва жанжал ўрнида ҳам тарк қилмагунича тўлиқ иймон келтирувчи бўлмайди, агарчи ўзи ростгўй бўлса ҳам” (Имом Аҳмад ва Тобаронийлар ривояти).
Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
@tajvid_ustozJahongirqori
1.8K views Отабек ◡̈⃝, 09:34