Рамазон ойида жидди жаҳд ва тиришқоқликка қодир бўлолмаслигинг | Tartil
Рамазон ойида жидди жаҳд ва тиришқоқликка қодир бўлолмаслигинг остида бутун Рамазонни шу тарзда зое қилиб, ўтказиб юбормаслик керак. Камгина бўлсада амал қилишинг умуман амал қилмаганингдан яхшироқдир. Аллоҳ таоло сени бир ракат намозингни ҳам қабул қилади. Албатта у биргина саждангга ҳам розилик назари ила боқади. Албатта сенинг дуоингни ижобат этади. Албатта садақанг сабабли сени жаҳаннамдан озод қилади. Биргина йиғинг сабаб сенга кенглик, барака ва бахтиёрлик ато этиши мумкин. Асло дангасалик қилма. Чунки Роббинг сенинг сўровларингни рад этишдан олий ва карамлидир.