Get Mystery Box with random crypto!

Қуръони карим таржимаси: Моида сураси (давоми): Аъуузу билла | FAQAT QUR'ON

Қуръони карим таржимаси:

Моида сураси (давоми):

Аъуузу биллааҳи минаш шайтоонир рожиииим.
Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳиииим.


68.
قُلْ - айтгин
(эй, Муҳаммад соллаллоҳу ъалайҳи ва саллам)
يَا أَهْلَ الْكِتَابِ - эй, аҳли китоблар
لَسْتُمْ - эмассизлар
عَلَىٰ شَيْءٍ - бирор нарсада
حَتَّىٰ - токи
تُقِيمُوا - амал қилмагунингизгача
التَّوْرَاةَ - Тавротга
وَالْإِنجِيلَ - ва Инжилга
وَمَا أُنزِلَ - ва у нарсага нозил бўлди
إِلَيْكُم - сизларга
مِّن رَّبِّكُمْ ۗ - Роббингиздан
وَلَيَزِيدَنَّ - ва албатта зиёда қилади
كَثِيرًا - кўпларининг
مِّنْهُم - улардан
مَّا أُنزِلَ - у нарса нозил бўлди
إِلَيْكَ - (сенга (Қуръон
مِن رَّبِّكَ - Роббингдан
طُغْيَانًا - туғёнларини
وَكُفْرًا ۖ - ва куфрларини
فَلَا تَأْسَ - бас, ачинма
عَلَى الْقَوْمِ - қавмлар учун
الْكَافِرِينَ - кофир бўлган
"Эй, аҳли китоблар! Таврот, Инжил ва сизга Роббингиз томонидан нозил қилинган нарсага амал қилмагунингизча ҳеч нарса устида эмассизлар (ҳеч нарсага арзимайсизлар)"- деб айтгин (эй, Муҳаммад соллаллоҳу ъалайҳи ва саллам). Сенга Роббингдан нозил қилинган нарса (Қуръон) улардан кўпларининг туғён ва куфрларини зиёда қилади. Кофир қавмлар учун ачинмагин.

69.
إِنَّ الَّذِينَ - албатта шундай кишилар
آمَنُوا - иймон келтирганлар
وَالَّذِينَ هَادُوا - ва яҳудийлар
وَالصَّابِئُونَ - ва собиунлар
(юлдузга сиғинувчилар)
وَالنَّصَارَىٰ - ва насоро
бўлганлардан
مَنْ آمَنَ - кимки иймон келтирса
بِاللَّهِ - Аллоҳга
وَالْيَوْمِ الْآخِرِ - ва охират кунига
وَعَمِلَ - ва ишласа
صَالِحًا - яхшиликларни
فَلَا خَوْفٌ - бас, йўқ хавф
عَلَيْهِمْ - уларга
وَلَا هُمْ - ва эмас улар
يَحْزَنُونَ - хафа бўлувчилар
Албатта иймон келтирганлар, яҳидий бўлганлар, собиунлар ва насоро бўлганлардан кимлар Аллоҳга ва Қиёмат кунига иймон келтирсалар ва яхши амал қилсалар уларга (охиратда) хавф йўқ ва улар хафа ҳам бўлмайдилар.

МуҳаммадСодиқ Қозончи:
Тасхил ул Баёний китобидан.

@tajvid_darslari1