Get Mystery Box with random crypto!

ҲАЙРAТ Одамларга ёқмас кимдир кийинса, Кимдир ечинса ҳам тинч | Tafakkur tomchilari

ҲАЙРAТ
Одамларга ёқмас кимдир кийинса,
Кимдир ечинса ҳам тинч қўймаслар
ҳеч.
Бир томонга боқсам «Кий!» дейди
кимдир,
Бир томонга боқсам, ҳайқирарлар: «Еч!

Ҳамманинг нигоҳи тийран ва сергак,
Излайдилар ҳамма ҳаммадан иллат.
Кийиниш керакми, ечиниш керак,
Билолмай ҳайратда катта бир миллат!

Хайрулла Ҳамидов