Get Mystery Box with random crypto!

2022 йил 25-29 май кунлари Озарбайжоннинг Баку шаҳрида Туркия | Tadqiqot.uz телеграм канал

2022 йил 25-29 май кунлари Озарбайжоннинг Баку шаҳрида Туркиянинг халқаро турк маданияти ташкилоти Тюрксой, Баку давлат университети ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда туркий дунёда нашр этилган замонавий адабиётларни оммалаштириш, буюк мутафаккирлар асарларини таржималарининг тақдимотига бағишланган "Туркий халқлар адабиёти ва китобларининг 1 фестивали" ўтказилмоқда. Ушбу фестивалда Ўзбекистон Миллий университетининг Фалсафа ва маънавият асослари кафедраси мудири, фалсафа фанлари доктори профессор Нигина Шермухамедова туркум "фалсафий дарсликлари" билан иштирок этди ва унинг дарсликлари энг яхши дарслик сифатида баҳоланиб Озарбайжоннинг "Ашиқ Элескер" медали ва фахрий ёрлиғи, шунингдек, туркий халқлар фани, маданияти, таьлимини тарғиб этишдаги доимий иштироки учун Туркиянинг Тюрксой халқаро турк маданияти ташкилотининг "Низомий Ганжавий" олтин медали ва ташаккурномаси билан тақдирланди.