Get Mystery Box with random crypto!

Қадимда у Тимаски, Темасги, Димаска, Каранаски деб ҳам юритилг | Tadqiqot.uz телеграм канал

Қадимда у Тимаски, Темасги, Димаска, Каранаски деб ҳам юритилган.

Ўрта аср тарихчилари уни “Дунё жаннати”, “Шар жаннати” деб аташган.

БУХОРОЙИ ШАРИФ (Шарофатли Бухоро) — қад. Бухоронинг кенг тарқалган номларидан бири.

Бухоро қадимдан турли номлар билан аталиб келинган. photo5316669265178373193.jpg

Айниқса,Араб халифалиги ва сомонийлар даврида шаҳар юксалган. Бухоронинг номларидан “Фохира” (“Фахрли шаҳар”) атамаси Наршахийнинт таърифи бўйича ислом динининг барқарорлиги йўлида қон тўккан шаҳидлар шарафига нисбат қилиб берилган.

Шаҳар исломни тарғиб қилиш ва қарор топтириш йўлида ҳам муҳим роль ўйнаган. Бухородан исломият ва ҳадис илмларининг йирик тарғиботчилари ва таснифчилари (Имом Бухорий ва б.) етишиб чиқди. Бухоронинг ислом дини, мусулмон ахлоқи, маданияти ва ҳуқуқшунослигининг Шарқдаги кучли марказларидан бирига айланиши туфайли унга 9 аср бошларидаёқ “Қуббат ул-ислом” — “Ислом динининг гумбази” деган сифат ҳам берилади.

Баҳромова Нозима, ЎзА