Get Mystery Box with random crypto!

​ Ҳурматли солиқ тўловчилар! Маълумки, шу кунларда Давлат со | Tadbirkor va Soliq

​ Ҳурматли солиқ тўловчилар!

Маълумки, шу кунларда Давлат солиқ хизмати органларининг мутахассислари оммавий тарзда ҚҚС тўловчиларга телефон орқали мурожаат қилиб, ҚҚСдаги ҳисобга олинадиган ортиқча тўловларингизни ҚҚС бўйича ҳисоботнинг 3-иловасига ўтказишни талаб қилмоқдалар.

Агар солиқ органларининг бу талабини бажармасангиз, корхонангизда текширув ташкиллаштириб, муаммони бундан ҳам чуқурлаштириш билан қўрқитмоқдалар.

Диққат қилинг!
Давлат солиқ органи ходимларининг бундай талаблари ноқонунийдир. Билингки, сиз ушбу талабни бажариш билан биринчидан ёнингиздан яна ҚҚС тўлашга мажбур бўлсангиз, иккинчидан солиқ органлари томонидан юритиладиган хавфли солиқ тўловчилар сегменти таркибига қўшилиб қоласиз, яъни ҚҚС бўйича катта суммага аниқлаштирилган ҳисобот топширганлигингиз учун корхонангиз солиқ тўламаслиги хавфи юқори ҳисобланадиган субъектлар таркибига кириб қолади. Айнан шуни сабаб қилиб бир ой ўтар ўтмас корхонангизга солиқ аудитини эълон қилиб яна текширишга келишади.

Шу сабаб бундай ноқонуний талабларга кўр-кўрона бўйсунмасдан Давлат солиқ қўмитасининг ишонч телефонларига мурожаат қилинг.

Ноқонуний талаблар, бизнесингизга етиши мумкин бўлган молиявий зарарлар ва сунъий равишда ташкиллаштириладиган текширишлардан ўзингизни асранг.

@tadbirkorvasoliq